Ислом Каримов янги йилни “Обод турмуш йили” деб эълон қилди

8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлди.

Сана муносабати билан 7 декабр куни ўтказилган тантанали маросимда сўзга чиққан президент Ислом Каримов 2013 йилни “Обод турмуш йили” деб эълон қилди.

- Кириб келаётган янги йилга мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб ном берганимиз бизнинг мустақиллик йилларида олиб бораётган сиёсатимизнинг асосий, бош мақсади бўлмиш инсон манфаати, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва эркин, эртанги кунимизнинг янада ёруғ бўлиши йўлида яна бир улкан қадам бўлиб хизмат қилишида аминман, дея баёнот берди Ўзбекистон президенти.

Ислом Каримов ортда қолаётган 2012 йилги “Мустаҳкам оила йили”да амалга оширилиши режаланган дастурлар учун 2 триллион сўм ва 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфданганини қўшимча қилди.