Ўзбекистон мадҳияси 20 ёшга тўлди

Мустақил Ўзбекистон Давлат мадҳияси қабул қилинганига 10 декабр куни 20 йил тўлади.

Президент Ислом Каримов тарафидан 1992 йилнинг 10 декбарда тасдиқланган мадҳия шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов ҳамкорлигида яратилган.

2011 йили Ўзбекистон мадҳияси янграган пайтда Ўзбекистон фуқаролари ўрнидан туриб, ўнг қўлини чап кўкракка қўйиб туришларини шарт қилувчи қарор қабул қилинган эди.

Бунга риоя қилмаганларга энг кам иш ҳақининг 7 баробари миқдорида жарима солиниши мумкин.