Жасур Ҳасанов "Аделаида Юнайтед" таклифини рад этди

Ўзбекистон терма жамоаси. Жасур Ҳасанов 19-рақамда, Доҳа шаҳри. 2011 йил 21 январ.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Бунёдкор” клубининг ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клубида ўйнаш таклифини рад қилди.

Бу ҳақда футболчининг агенти Санъат Шарипов ўзининг Twitter саҳифасида хабар қилди.

Ўзбекистондаги ахборот агентликларига кўра, Шарипов “Аделаида Юнайтед” таклифи рад этилганини Австралия ва Ўзбекистон ўртасида масофа катта экани ва унинг Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига етиб келишида муаммо бўлиши мумкинлиги билан изоҳлаган.

Шариповга кўра, ҳозирда Жасур Ҳасанов бошқа футбол клубларининг таклифларини ўрганмоқда.