Ўзбекистонда зилзилани "башорат" қилувчи қурилма яратилди

Ўзбек олимлари зилзилани “башорат” қилувчи қурилмани яратди. Мазкур қурилма Ўзбекистон Фанлар академиясининг Физика-техника институти “Физика — Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси олимлари томонидан кашф этилган.

Янги қурилма ўтган йилнинг июл-ноябр ҳамда жорий йилнинг феврал-апрел ойларида синовдан ўтказилган.

Тошкентда нашр этиладиган “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, мазкур қурилма ер қимирлашини қисқа муддатда башорат қилиш ишларини мукаммаллаштиради. Агар у Ер юзасидаги сейсмик фаол ҳудудларга ўрнатилса ва олинган сигналлар йўналишлари таҳлил этилиб, ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилса, содир бўладиган ер қимирлашининг нафақат вақти, балки унинг эпимаркази йўналишини ҳам башорат қилиш мумкин.