Гулшан Қораева амнистияга тушди

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Нурали Қобул (ч), Гулшан Қораева ва Абдумурод Норбоев.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораевага қарши очилган жиноий ишни ёпди.

Uznews.net Интернет нашрига кўра, жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан Сенат эълон қилган амнистияга мувофиқ ёпилган.

Жорий йил сентябр ойида Гулшан Қораева ЎР Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ва 140-модда (ҳақорат қилиш) бўйича айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Бу моддалар бўйича айбдор деб топилган шахс уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Гулшан Қораева ўзига нисбатан жиноий иш ёпилганини ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг қўллови натижаси, деб билишини айтди.