Ўзбекистонда ароқ қимматлади

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган алкогол, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари оширилди.

Янги ставкалар президент Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига асосан оширилган.

UzDaily маълумотига кўра, 1 январдан 1 декалитр этил спирти учун акциз солиғи 3,031 минг сўм (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари учун 26,16 минг сўм (+20%), пиво учун 2,975 минг сўм (+15%) га кўтарилди.

Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи эса 25% га оширилди.