Ўзбекистонда 10 мингта намунали уй қурилади

2013 йилда Ўзбекистон қишлоқларда яна 10 мингта намунавий уй қурилади. Уларнинг кўпчилиги Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарёда барпо этилади.

Қурилиш ишлари 353 та турар жой массивида 997 гектардан кўпроқ майдонда олиб борилади. Барпо этиладиган уйларнинг 8,51 мингтаси Осиё тараққиёт банкининг кредити ҳисобига, 1,49 мингтаси эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредити ва Молия вазирлигининг мақсадли кредит линияси ҳисобига қад ростлайди.

ЎзАнинг хабар беришича, 2013 йилда Тошкент вилоятида 1050 турар-жой қуриш мўлжалланмоқда.