Ўзбекистон Тожикистонга газ масаласида тушунтириш бермади

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ узатиш нима сабабдан тўхтатилгани юзасидан тушунтириш бермаяпти. Бу ҳақда чоршанба куни ўтган матбуот анжуманида Тожикистон энергетика ва саноат вазири Гул Шерали маълум қилди.

Ўзбекистон 31 декабр куни Тожикистонга газ узатишни тўхтатган эди. Вазирнинг айтишича, газ таъминотини қайта тиклаш юзасидан ўтказилган музокаралар самарасиз якунланган.

Гул Шерали газ таъминотидаги узилиш Тожикистондаги йирик ТАЛКО алюминий ширкати ва “Тожикцемент” корхонасининг ишлаб чиқариш режасига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.