Умрага 6000 минг ўзбекистонлик боради

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси «Умра-2013» мавсумига рўйхатга олиш ишлари якунланганини маълум қилди.

Республика бўйича баҳорги умра мавсумида 4850 нафар, Рамазон мавсумида 1150 нафар, жами 6000 зиёратчи сафарга юборилади.

Умра сафари учун ариза берган фуқароларнинг ҳужжатлари Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича жамоатчилик кенгаши тасдиқлаган ишчи гуруҳи томонидан расмийлаштирилди. Рўйхатга олиш ишлари жорий йилнинг 12 январидан 25 январига қадар давом этди.