Ўзбекистон Афғонистонга сотилаётган электр нархини оширди

Афғонистоннинг Энергетика ва сув ресурслари вазири Муҳаммад Исмоилхон Ўзбекистондан оланётган электр нархи оширилиганини маълум қилди.

Вазирга кўра, Ўзбекистон ҳар йили электр нархини ошириб бормоқда ва бу йил ҳар бир киловатт соат электр қуввати Афғонистонга $ 0,07 центдан етказиб берилади.

Бахтар ахборот агентлигига кўра, 31 январ куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Муҳаммад Исмоилхон Афғонистон Эрондан икки миллион киловат соат электр энергиянинг ҳар бир киловатт соатини $ 0,03 центдан сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаганини айтган.

Вазирга кўра, ҳозирда Тожикистон ва Туркманистон ҳам Афғонистонга бир киловатт электр энергиясини $ 0,03 центдан сотмоқда.