Ангрен шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

Тошкент вилоят суди Ангрен шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Саид Иброҳим Сайназаровни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди.

Profi-forex.org нашри хабарига кўра, 30 январ кунги судда ҳакамлар Сайназаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси, 3-қисми (Пора олганлик) бўйича айбдор деб топиб, 12 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Айни пайтда суд Ўзбекистон конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга мувофиқ жазо муддатини тўққиз йилга камайтирган.

Сайназаров 2012 йилнинг 23 ноябр куни қўлга олинган. Ангрен ҳокими ўринбосарини ҳибсга олиш ва текширув олиб бориш бошидан охиригача Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилган.