Британия Ўзбекистонга қурол сотишга рози бўлди

Ўзбекистон транзит йўлагини очиб бериш эвазига НАТОдан Афғонистонда ишлатилган ҳарбий техниканинг бир қисмини беришни талаб қилиб келмоқда.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг ўз ҳудуди орқали транзит йўлак очиб бериши эвазига бу мамлакатга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника сотишини билдирди. Британия Афғонистонданги қўшинларини Ўзбекистон орқали олиб чиқишни кўзламоқда.

Британия матуботининг ёзишича, мудофаа вазири Филип Ҳаммонд Тошкент ҳукумати билан келаси йилнинг охиригача Ўзбекистон авто ва темир йўл магистраллари орқали инглиз қўшинларини олиб чиқиш борасида келишиб олинганини маълум қилган.

Ўзбекистонга бунинг эвазига айнан қандай қурол ва ҳарбий техника етказилиши очиқлангани йўқ.

Ўзбекистон Афғонистондаги халқаро қўшинлар учун транзит йўлагини очиб бериш эвазига НАТОдан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг бир қисмини беришни талаб қилиб келмоқда.

Келишув Андижон воқеаларидан кейин ЕИ Тошкент ҳукуматига қўллаган қурол эмбаргоси бекор қилинганидан бери Европанинг етакчи давлати бўган Британиянинг Ўзбекистонга илк бор қурол етказиб беришини англатади.

2005 йил 13 май куни ҳукумат кучлари Андижонда юзлаб тинч намойишчини отиб ўлдиргани юзасидан мустақил тергов ўтказиш талаби бажарилмаганига қармай ЕИ қурол эмбаргосини 2009 йил ноябрида бекор қилган.

НАТО етакчилигидаги халқаро қўшинларнинг Афғонистондан 2014 йил охирига қадар олиб чиқилиши режалаштирилмоқда.