Петербургда ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Ленинград вилоят бошқармаси хабар тарқатди.

Расмий маълумотда айтилишича, Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидан бўлган 20 ёшли фуқаро 12 феврал куни эрталаб ҳибсга олинган. Ўзбекистон томони мазкур фуқарони талончиликда айблаб халқаро қидирувга берган.