Ўзбекистонда 26 февралдан темир йўл чипталари арзонлатилади

Ўзбекистонда айрим МДҲ давлатлари йўналишида темир йўл чипталари нархи 1 июнгача 20 фоиз арзонлатилган нархда сотилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” ширкати хабар берди.

Маълумотда айтилишича, чипталарни арзонлатилган нархда сотиш 26 февралдан бошланади. Асосан Москва, Петербург, Саратов, Новосибирск, Екатеринбург, Оренбург, Уфа ва Харков йўналишидаги темир йўл чипталари арзонлатилади.