Ўзбекистон: Стадионга юзни бўяб кириш таъқиқланади

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги “Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” буйруғини эълон қилди.

Ҳужжатда мухлисларнинг спорт иншоотларига кириш ва спорт тадбирларида қатнашишда турли қоидаларга амал қилиши кўрсатиб ўтилган.

Буйруқда мухлисларнинг стадионга нималарни олиб кириши мумкинлиги, қандай байроқ ва пластик карнай-сурнайлардан фойдаланиши аниқ белгиланган.

Вазирлик буйруғи спорт тадбирларини томоша қилиш учун келган мухлисларнинг юзини ёки танасининг бошқа қисимларини бўяшини таъқиқлайди.