Ўзбекистонда “Умра-2013”нинг баҳорги мавсуми очилди

2 март куни 175 нафар ўзбекистонликдан иборат зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентликлари Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати маълумотига иқтибосан хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик зиёратчилар дастлабки тўрт кунни Мадинаи Мунавварада, кейинги олти кунни Маккаи Мукаррамада ўтказиб, Умра ибодатини адо этадилар.

Баҳорги мавсум бу йил 2 мартдан 29 апрелгача давом этиши, бу вақт оралиғида беш минг чоғли ўзбекистонлик Умрани адо этиши айтилмоқда.