HRW АҚШни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор қаратишга чақирди

Human Rights Watch халқаро ташкилоти АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа ўзбек расмийлари билан учрашуви чоғида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди.

Абдулазиз Комиловнинг 11-13 март кунлари Вашингтонгга сафар қилиши кутилмоқда.

Human Rights Watch ўз мурожаатида АҚШ расмийлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан бир қаторда, аҳолининг пахта йиғим-теримига мажбурий равишда жалб қилиниши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги айтилади.

“Мамлакатда ҳукумат томонидан пахта йиғим-теримида катталар ва болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланилади”, дейилади баёнотда.