Ўзбекистон-Германия маслаҳатлашуви ўтказилади

2013 йил бахорда Бонн шаҳрида Ўзбекистон-Германия ўртасида ҳукуматалараро маслаҳатлашув ўтказилади.

Учрашувда молиявий ва техник соҳаларда 2013 йилга мўлжалланган ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Буни Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги муваққат ишончли вакили Торстен Гёлерга асосланиб ахборот агентликлари хабар қилди.

Гёлер ҳукуматалараро учрашув қачон бўлиб ўтишини ошкор қилмаган.

Германия Ўзбекистоннинг Европадаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон томони маълумотига кўра, 2012 йилда икки давлат ўртасида савдо айланмаси 497,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бунинг 45,5 миллион доллари экспорт, 451,7 миллион доллари импортга тўғри келган.

Германиянинг етакчи ширкатлари иштирокида Ўзбекистонда бир миллиард евродан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган.