Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШга сафар қилмоқда

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Қўшма Штатларга расмий ташриф билан боради.

11-13 март кунларига белгиланган ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси қатор учрашувлар, жумладан 12 март куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан музокаралар ўтказади.

Расмийларга кўра, музокаралар икки томонлама муносабатларнинг жорий аҳволига қаратилиши режалаштирилган. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишга тарддуд кўраётган пайтда амалга ошаётган ташриф кун тартибининг марказида ҳарбий ҳамкорлик масаласининг бўлиши кутилмоқда.

Ташриф арафасида Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ давлат котибини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашиб бораётгани хусусида очиқчасига хавотир билдиришга чақирди.