Футбол: "Аш-Шабаб" - "Пахтакор" 0:1

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси 2-турида Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабаб” жамоаси билан беллашиб, 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дубайда ўтган ўйиндаги ягона голга тошкентликларнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров муаллифлик қилди.

Кетма-кет икки ғалабадан сўнг “Пахтакор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси беллашувларнинг “B” гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Бугун, 13 март куни Тошкентнинг яна бир футбол клуби - “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида ўз уйида Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” жамоасини қабул қилади.

Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланадиган ўйин пойтахтнинг Жар стадионида бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” мусобақа 1-туридан сўнг “G” гуруҳида 3 очко топлаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.