Ўзбекистонликлар Умрадан қайтмоқда

Умра ибодатларини адо этган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 175 нафардан иборат дастлабки гуруҳи Ўзбекистонга қайтди.

Ўзбекистон Давлат дин ишлари бўйича қўмитасининг билдиришича, зиёратчилар Мадина шаҳрида 4 кун, Маккада эса 6 кун бўлган. Жами 4850 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига борган.

Умра зиёратчиларининг қайтиши 29 апрелгача амалга оширилади.