Тошкентда 180 бола бепул операция қилинади

Тошкентда 17 мартдан 22 мартгача хорижлик шифокорлар томонидан туғма юз камчиликларига эга бўлган 180 бола жарроҳлик амалиётидан ўтказилади.

“Оиладаги саломатлик”, деб аталган мазкур тадбир Тошкентдаги “Аёллар йиғини” ташкилоти ва “Operation Smile” халқаро тиббий меҳр-мурувват ташкилоти томонидан уюштирлган.

Тадбир доирасида Туркия, Сингапур, Филиппин, Малайзия, Хиндистон, Россия ва АҚШдан келган шифокорлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти базасида жарроҳлик амалиётларини ўтказадилар.

Бундан аввал “Operation Smile” Ўзбекистонда бу каби учта тадбирни ўтказган эди. Тадбирлар давомида 387 бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 215 таси бепул операция қилинган.