Тошкентда Наврўз тантанаси бўлиб ўтди

19 март куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий миллий паркида Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз нутқида Наврўз “турли мафкура ва сиёсатлардан ҳоли” байрам эканини таъкидлаб ўтди.

Миллий боғда уюштирилган тантаналарда миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Айни пайтда Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Наврўз тантаналари ўтказилиши муносабати билан 19 март куни пойтахтнинг қатор кўчалари барча транспорт воситалари учун ёпиқ бўлди.