Тошкентда 180 бола операция қилинди

15 мартдан 20 мартгача Тошкентда “Соғлом оила” ижтимоий тадбири доирасида юз-жағ камчиликлари билан туғилган 180 бола операция қилинди.

Маълумотда айтилишича, ҳар бир жарроҳлик амалиётининг нархи камида 1000 долларни ташкил қилади. Аммо Туркия, Сингапур, Филиппин, Малайзия, Хиндистон, Россия ва АҚШдан келган шифокорлар амалиётларни бепул ўтказганлар.

Статистик маълумотларда дунёда ҳар уч дақиқада юз-жағ камчиликлари бор бир бола туғилиши айтилади. Уларнинг ҳар ўнтадан биттаси бир ёшга тўлмай вафот этади. Ўзбекистонда эса бундай камчилик билан йилига 500 бола дунёга келади.

“Соғлом оила” ижтимоий тадбири “Аёллар йиғини” жамоат ташкилоти ва Operation Smile халқаро болалар тиббийёт ташкилоти томонидан ўтказилди.