Сенат ялпи мажлиси бошланди

Пайшанба куни Ўзбекистон парламенти юқори палатаси – Сенатнинг 11-ялпи мажлиси бошланди.

Расмий хабарномага кўра, мажлис кун тартибидан 17 масала, жумладан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, қатор бошқа қонунлар муҳокамаси ўрин олган.

Ялпи мажлис давомида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳисоботлари ҳам тингаланиши айтилмоқда.

Ўзбекистон Сенати 100 кишидан иборат бўлиб, ҳар бир вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон ресупбилкасидан олтитадан сенатор сайланади. Яна 16 сенаторни президент томонидан тайинланади.