НАТО расмийси Ўзбекистонга борди

Ўзбекистонга НАТО Бош котибининг махсус вакили Жеймс Аппатурай расмий ташриф билан келди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Аппатурай бир қатор расмийлар билан сўзлашувлар ўтказган.

“Сўзлашувлар жараёнида Ўзбекистон ва НАТОнинг турли соҳалардаги ҳамкорлиги келажаги муҳокама қилинди”, деб билдирди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.