Тошкентда ахлатни олиб кетиш 2300 сўм бўлди

1 апрелдан бошлаб Тошкентдаги хонадонлардан чиққан ахлатни олиб кетиш қимматлади.

Norma.uz сайти маълумотига кўра, эндиликда ахлат учун тўлов киши бошига 2300 сўм қилиб белгиланган.

Бундан олдин айни тўловлар етти ой аввал жон бошига 1000 сўмдан 1500 сўмга оширилган эди.

Ўзбекистонда коммунал хизматлар учун тўловлар нархи йилда 2 марта оширилиши кузатилади.