Теннис: Дэвис мусобақасида Ўзбекистон Австралияга ютқазди

Жаҳон рейтингининг 46-ракеткаси Денис Истомин.

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Австралия терма жамоасига 1:3 ҳисобида бой бериб, Дэвис кубогининг жаҳон плей-офф мусобақаларига чиқа олмади.

Шу кунларда Наманган шаҳрида ўтаётган 2013 йилги Дэвис кубоги мусобақаси саралаш ўйинларида дунёнинг 43-ракеткаси, австралиялик Бернард Томич якшанба куни Ўзбекистонда биринчи ва дунёда 46-ракетка ҳисобланган Денис Истоминни 4/6, 6/2, 6/2, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон терма жамоаси устидан 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган Австралия жамоаси Дэвис кубогининг жаҳон плей-офф ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Осиё/Океания зонасининг биринчи гуруҳида ўз ўрнини сақлаб қолди.