Ўзбекистонда уруш фахрийлари сони ўтган йилга нисбатан 1400 кишига озайди

Ўзбекистонда бугунги кунда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган фарийларнинг фақат 5200, фронт ортида меҳнат қилганларнинг эса 100 минг нафари ҳаёт. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Иккинчи жаҳон урушида жами 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик иштирок этган, улардан 450 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минги бедарак йўқолган.

Ўтган йили Ўзбекистонда 6632 нафар уруш қатнашчиси, 115 минг фронт орти меҳнаткашлари бор эди.