Ўзбекистон президенти Москвага етиб борди

Каримов ва Путин учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига оид бир неча ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов якшанба оқшомида расмий сафар билан Москвага етиб борди.

Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра амалга оширилаётган икки кунлик сафар чоғида Оқсарой ва Кремл раҳбарлари, аввал хабар қилинганидек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, минтақа ва халқаро миқёсдаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашадилар.

Бугун Каримов ва Путин учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига оид бир қанча ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти 19 март куни юрак хуружига учрагани ҳақида хабар чиққанидан буён бу Ислом Каримовнинг илк хориж сафаридир.

Мазкур хабар 22 март куни мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати томонидан ёйинланганди. Бироқ бу маълумот кейинчалик Ўзбекистон расмийлари томонидан рад этилган. Хусусан, бу маълумотнинг билвосита инкори ўлароқ Ислом Каримов 27 март куни Оқсаройда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилгани ҳақида расмий хабар тарқатилган.