Чет тили ўқитувчилари маоши оширилади

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда чет тили ўқитувчиларининг ойлик маошлари оширилади.

Ўқитувчиларга тўланадиган пул Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаснинг 19 апрел куни “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорига киритган ўзгартиришларига кўра кўтарилади.

Norma.uz нашрининг хабар беришича, 2013 йилнинг 1 сентябридан бошлаб қишлоқ жойларидаги таълим муассаларида фаолият юритувчи чет тили ўқитувчиларига белгиланган ойлик маошлар 30% га, қолган таълим муассаларидаги чет тили ўқитувчилари маошлари 15% га оширилади.

Қўшимча пул 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш дастурларида қатнашган ҳамда Давлат тест марказининг тест синовларидан ўтган ва буни тасдиқловчи сертификати бўлган ўқитувчиларгагина берилади.