Футбол: Ўзбекистон Хитой терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси.

2013 йил 6 июн куни Пекин шаҳрида футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Хитой жамоаси Ўзбекистон терма жамоасини илк бор уч йил олдин мағлубиятга учратган эди.

Ташкилотчилар 6 июн кунги ўртоқлик учрашувида тўп суриш учун Хитой жамоасига Жинг Жи, Гао Лин ва Йу Дабао каби ўйинчилар чақиртирилишини билдирди.

2014 йил Бразилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Осиё минтақаси А гуруҳи саралаш ўйинлари доирасида 11 июн куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари Тошкентда куч синашади.

Ўзбек футболчиларининг Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини Корея жамоаси билан беллашувга тайёргарлик сифатида кўрилмоқда.