Бугун Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни

9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда.

Мазкур кун арафасида Ўзбекистон президенти фармони билан Иккинчи жаҳон уриши фахрийларининг ҳар бирига 500 минг сўм миқдорида бир марталик мукофот пули берилди.

Улуғ Ватан уруши даврида Ўзбекистонда яшаган 6,5 миллион аҳолининг 1,5 миллиони фронтга кетган, улардан 420 минги қайтиб келмаган, 640 минг нафари яраланган. 120 минг ўзбекистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, 338 нафар ўзбекистонлик Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Уруш йилларида Ўзбекистон хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллион киши учун бошпана бўлган.

8 май куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларига 9 май - фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 68 йиллиги муносабати билан ўз табрикларини йўллади.