ОЧЛ: "Бунёдкор" жамоаси "Бурирам Юнайтед"га қарши ўйнайди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби бугун, 14 май куни Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида Таиландда маҳаллий “Бурирам Юнайтед” жамоасига қарши майдонга тушади.

22 минг томошабин келиши кутилаётган учрашувда “қалдирғочлар” оқ либосда, мезбон жамоа эса тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

13 май куни ўтказилган ўйинолди матбуот йиғинида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов Таиланддаги об-ҳаво шароитларидан хавотирда эканини, бироқ унинг шогирдлари учрашувга тўлиқ тайёрлигини айтиб ўтди.

“Қалдирғочлар”нинг “Бурирам Юнайтед” жамоасига қарши жавоб ўйини 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Эслатамиз, “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “G” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.