Ўзбекистонда биометрик паспорт тизими ишга тушди

Ўзбекистонда биометрик паспортлар тизими ишга туширилди ва яқин кунларда мазкур паспортлар фуқароларга берила бошланади.

Расмйи маълумотда айтилишича, бу борада 14 май куни Ўзбекистон ҳукумати Франциянинг Oberthur Technologies ширкати билан шартномани имзолаган.

Ўзбекистон томонидан шартномага ташқи иқтисодий алоқлар, савдо ва инвестиция вазири Элёр Ғаниев қўл қўйган.

Ширкат билан имзоланган контрактнинг умумий миқдори 75 миллион 100 минг еврони ташкил қилади.

Ўзбекистон икки йилдан бери биометрик паспортлар тизимини ташкил этиш борасида фаолият олиб борган.