Ўзбекнефтегаз $ 80 миллионлик лойиҳани амалга оширмоқчи

Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компанияси 2015 йил охиригача синтетик ёнилғи (GTL) ишлаб чиқарадиган иккита янги кичик завод қурмоқчи.

Новий Век нашри хабарига кўра, заводлар Қашқадарё вилоятидаги Шимолий Муборак ва Жанубий Муборак газ конденсат хавзаларига қурилиши мўлжалланган.

Ўзбекнефтегаз вакилига асосланиб агентликнинг билдиришича, янги заводлар йилига 50 минг тонна синтетик ёнилги ва 100 минг тонна суюқ газ ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Қиймати 80 миллион доллар экани айтилаётган мазкур лойиҳа Ўзбекнефтегаз маблағи ҳисобига амалга оширилиши айтилмоқда.