GM Uzbekistan Москвада Gentra автомобили тақдимотини ўтказди

GM Uzbekistan Америка-Ўзбекистон қўшма корхонаси Россияда Gentra русумидаги янги автомобилнинг тақдимот маросимини ўтказди.

С-классдаги Gentra седан автомобили Lacetti платформаси асосида яратилган бўлиб унга 105 от кучига эга бўлган тўрт цилиндрли мотор ўрнатилган.

Механик трансмиссияли Gentra шаҳарда 100 километр масафага 8,46 литр ёнилғи сарфлайди.

GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россияда 1 июндан Gentra автомобилини 399 минг рублдан сота бошлашни режаланган.

Жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга автомобил экспорти ҳажми ўтган йил шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпайиб, 15 минг 898 донани ташкил қилган.

Январ-март ойларида Россияда Nexia автомбили савдоси 11 фоизга (9345 дона) ва Matiz савдоси 16 фоизга (6553 дона) кўпайган.

Ҳозир "GM Uzbekistan" қўшма корхонасида Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.