Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти вакиллари мамлакатда фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган зилзилалар кутилаётганига оид миш-мишларни рад этди.
Маълум бўлишича, 25 ва 26 май кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 6 баллгача зилзилалар содир бўлганидан кейин аҳоли орасида яна кучли зилзилалар рўй бериши мумкинлиги ҳақида ваҳима урчиган.
Сейсмология институти вакиллари 12uz.com нашри билан суҳбатда, одамлар орасида тарқаган миш-мишлар асоссизлигини урғулаган.
"Дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда бу каби табиий офатни олдиндан айтиб бериши мумкин бўлган ускуна йўқ", деган, жумладан, сейсмолог-олимлардан бири.
Аввал хабар қилинганидек, 25 май соат 3:18 да ва 26 май соат 11:08 да Ўзбекистон пойтахти ва бошқа вилоятларда 2 баллдан 6 баллгача кучли ер силкинишлари кузатилган.
Расмий маълумотларга кўра, зилзиладан талафотлар кўрилгани йўқ.