GM-Uzbekistan тўрт ойда 64 мингдан ошиқ автомобил ишлаб чиқарди

Ўзбекистоннинг Асака шаҳрида жойлашган GM-Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йилнинг дастлабки тўрт ойлигида 64 минг 454 дона автомобил ишлаб чиқарган.

Бу эса ўтган йилнинг шу даврига қараганда 10 фоизга кўпдир.

“Нексия”, “Матиз”, “Шевроле Лачетти”, “Спарк” ва “Кобалт” русумидаги 23 минг 789 дона автомобил экспортга чиқарилган. Уларнинг асосий қисми Россияга юборилгани айтилмоқда.

49 минг 119 дона автомобил эса Ўзбекистон ички бозорида сотилади.

Асакадаги завод йилига 250 мингта автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга. GM-Uzbekistan - собиқ "UzDaewooAuto" қўшма корхонаси бўлиб, Асакадаги заводда бугунги кунда асосан Шевроле автомобиллари ишлаб чиқарилади.