Бахмалсойдаги авария бўйича жиноий иш очилди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат бўйича жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда 12uz.com сайти маълум қилади.

Самарқанд-Жиззах трассасида 30 май куни ВАЗ-2106 автомашинаси ва йўловчи ташувчи автобус тўқнашиб кетгани ҳақида даставвал Озодлик радиоси хабар қилганди.

Манбаларимиздан олинган маълумотларга кўра, Жиззах вилоятидаги Бахмалсой қишлоғи яқинида содир бўлган мазкур автоҳалокат чоғида газ билан юрадиган Жигули портлаб, аланга автобусга ҳам улашган.

Авария туфайли икки нафар жиззахлик ва икки нафар бухоролик киши ҳаётдан кўз юмганини 1 июн куни Ғаллаорол туман ички ишлар бўлими ходимлари тасдиқлаганди. Жиззахлик шифокорлар эса автоҳалокат чоғида 15 киши тан жароҳати олганини, улардан уч нафарининг аҳволи оғир эканини маълум қилгандилар.