Тошкентда икки адиб ҳайкали очилди

Алишер Навоий номидаги Миллий боғда 10 июн куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг рафиқаси -машҳур шоира Саида Зуннунова ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ахборот агентликлари хабарига кўра, мазкур тадбирда мамлакат расмийлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, талабалар ва адабиёт мухлислари қатнашганлар.

Ҳайкалнинг очилиш маросими Саид Аҳмад туғилган кунга тўғри келди.

Тадбир сўнгида янги ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди.