Теннис: Денис Истомин Лондон турнирини тарк этди

Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин Лондонда ўтаётган ATP Aegon Chempionships халқаро туринирини иккинчи турда тарк этди.

Иккинчи тур учрашувида Истомин голландиялик теннисчи Игор Сейслин билан куч синашди ва икки сет давом этган учрашувда 6:7, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Турнирнинг дастлабки учрашувида ўзбекистонлик теннисчи россиялик Андрей Кузнецов устидан ғалаба қозонган эди.

ATP Aegon Chempionship мусобақасининг умумий мукофот фонди қарийб 800 минг еврони ташкил этади.