АҚШ: Ўзбекистонда одам савдосига оид муаммолар долзарблигича қолмоқда

Ўзбекистон АҚШ Давлат департаментининг дунё бўйлаб одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботи рейтингида энг қуйи ўринларни эгаллади.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати одам савдосига қарши курашда етарлича чоралар кўрмаётгани, жумладан, мамлакатда эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳамда аёллар ва болалар сексуал қулликка тортилаётгани айтилади.

АҚШ ҳукумати одам савдоси муаммосини ҳал қилмаётган мамлакатларга жазо сифатида четдан берилаётган ёрдамни тўхтатиши мумкинлиги айтилмоқда.

Давлат департаменти ҳисоботида одам савдосига оид муаммолар Россия, Эрон, Афғонистон, Украина, Албания, Беларус ва Туркманистонда ҳам долзарб экани айтилади.

Ҳисоботда Арманистон ва Македонияга мазкур муаммони ечишга қаратилган ҳаракатлари учун энг юқори баллар берилган.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари одам савдосига оид муаммоларни ҳал қилишга қаратилган уринишлари учун иккинчи даражали юқори баллар берилган.