“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги Boeing-767 самолётини қабул қилиб олди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати 3 июл куни яна бир Boeing-767-300ER русумидаги янги йўловчи самолётини қабул қилиб олди.

Мазкур лайнер Boeing ширкати билан олтита самолёт сотиб ўлиш бўйича тузилган шартнома асосида келтирилган тўртинчи учоқ экани айтилмоқда.

Миллий авиаширкат Boeing-767 самолётларидан 1996 йилдан бери фойдаланиб келади.

247 йўловчига мўлжалланган Boeing-767-300ER самолёти тўққиз соатгача бўлган парвоз давомида тўққиз минг километр масофагача учиш имкониятига эга.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маълумотига кўра, ўтган йилда миллий авиаширкатга қарашли самолётлар 24 минг 835 та рейсни амалга ошириб, 2 миллион 636 минг йўловчи ва 40 минг тонна юкни манзилга етказган.