Ислом тараққиёт банки самолёт сотиб олиш учун Ўзбекистонга қарз берди

Ислом тараққиёт банки иккита Boeing-767-300ER самолётини сотиб олиш учун Ўзбекистон ҳукуматига 170 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз берди.

Ўзаро шартномага мувофиқ, бу кредитни қоплаш муддати 12 йил қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Boeing ширкати “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига шу йилнинг май ойида Boeing-767 самолётини етказиб берганди.

Жорий ойда эса миллий авиакомпания паркига яна бир Boeing-767 самолёти қўшилиши кутилаяпти. Бу билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да мазкур русумдаги учоқлар сони тўрттага етиши айтилмоқда.