Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланди

Бугун, 10 июл куни Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни бошланди.

Марказий Осиё мамлакатлари бўлмиш Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда эса мусулмонлар бир куни один - 9 июлдан рўза тутишни бошладилар.

Исломий ҳукмларга мувофиқ, Рамазон ойи 29 ёки 30 кун бўлиши мумкин.

Рўза пайтида мусулмонларга кундузи ейиш-ичишдан, шунингдек, ўринсиз ҳар қандай номаъқулчиликдан тийилиш, кўпроқ ибодат билан машғул бўлиш буюрилган.

Марказий Осиё республикаларида ҳозирги пайтда кун узунлиги тақрибан 17 соатни ташкил этмоқда.