Ўзбекистон жамоаси Қозон Универсиадасида илк олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов 10 июл куни Қозон шаҳрида ўтаётган XXVII Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида Ўзбекистон жамоасининг илк олтин медалини қўлга киритди.

49 кг вазн тоифасида беллашган Дўстматов финал учрашувида жанубий кореялик тенгқури Ин Кю Кимни уч раундда мағлуб этди.

Финалгача бўлган босқичларда 20 ёшли Дўстматов озарбайжонлик, тожикистонлик ва мўғулистонлик спортчилар устидан ғалаба қозонди.

5 июн куни старт олган Қозон универсиадасининг 5-куни Ўзбекистон жамоаси учун унумдор бўлди. Бу куни ўзбекистонлик спортчилар олтин медалдан ташқари яна беш кумуш ва тўрт бронза медалларини қўлга киритишди.

Универсиадада 71 спортчи билан қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси айни дамда 1 олтин, 7 кумуш ва 8 бронза медали билан жамоавий ҳисобда 19 ўринни эгаллаб турибди.