Президент Каримов ғаллакорларни табриклади

Ўзбекистонда бу йил 7 миллион 610 минг тонна ғалла ҳосили олинди. Шу муносабат билан президент Ислом Каримов ғаллакорларга табрик йўллади.

Бу йилги мавсумда ўртача ҳосилдорлик 55 центнерга етган, ўтган йилга нисбатан қарийб 500 минг тонна кўп ғалла олишга эришилган.

Президент табригида 1991 йилда, Ўзбекистонда жами 940 минг тонна ғалла етиштирилгани, ўртача ҳосилдорлик бор-йўғи 17 центнерни ташкил этгани, ўтган йиллар мобайнида умумий ҳосил 7 баробардан зиёд кўпайгани айтилади.