Ўзбекистондаги энг қадимий дарахт 2 минг ёшда

Ўзбекистонда ёши юздан ошган 1014 та дарахт борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси расмийси Ўлмас Собиров маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, бир неча йил давомида республика бўйлаб дарахтларни рўйхатга олиш тадбири ниҳоясига етган. Ёши юздан ошган 1014 дарахтга эса табиат ёдгорлиги мақоми берилган.

Ўзбекистондаги энг қадимий дарахт 2 минг ёшда бўлиб, у Қизилсув қўриқхонасида ўсаётган арча экани айтилди.