Ўзбекистонда 2 миллионинчи автомобил ишлаб чиқарилди

Асакадаги автомобил ишлаб чиқариш заводида икки миллионинчи автомашина конвейрдан чиқди. Бу Chevrolet Lacetti автомашинаси бўлди.

Асака автомобил заводининг 17 йиллиги муносабати билан Россиянинг ИТАР-ТАСС агентлиги мана шундай хабар тарқатди. Мазкур хабарда айтилишича, бугунги кунда ўзбек автомобиллари Россия, Қозоғистон ва Украинага экспорт қилинаяпти. Бу мамлакатлардаги дилерлик шаҳобчалари сони 250 дан ошган.

Асака автомобил заводи 1996 йилда ишга туширилган ва йилига 250 минг автомашна ишлаб чиқариш қудратига эга.

Расмий маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасида банд бўлган ишчи-хизматчилар сони 22минг 400 кишини ташкил қилади.